2020 йил 15 октябрда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси мажлислар залида 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида байрам тадбири бўйича видео семинар бўлиб ўтди.

Тадбирни Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н. Обломуродов кириш сўзи билан очиб берди. Шунингдек, тадбирда филология фанлари доктори, профессор Нишонбой Ҳусанов, филология фанлари номзоди, доцент, халқаро тоифадаги нотиқлик бўйича тренер, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти бўлим бошлиғи, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Раҳимбой Жуманиёзов ҳамда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Эшқобил Шукур сўзга чиқиб, ўзбек тилининг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди. 

Тадбир давомида Давлат экология қўмитаси тизими ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш, давлат тилини кенг тарғиб қилиш ишларида фаол иштирок этган бир қатор ходимлар давлат экология Қўмитанинг махсус совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Нигора Турсунова "Давэкосертификат"ДУК Давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи.