Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги “Давэкосертификат” давлат унитар корхонаси ходимлари ва Германия федерацияси Атроф-муҳит вазирлиги мутахассислари иштирокида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н. Обломурадов бошчилигида ўтказилган мазкур семинарда экологик маркировкалаш бўйича фикр алмашилди.

Шуни таъкидлаш лозимки, 14 октябрь – Бутунжаҳон стандартлар куни бўлиб, ушбу илмий-амалий семинар бу кунда ўтказилаётганида ҳам бир рамзий маъно бор.

“Экологик маркировка”, бутун жаҳонда амалиётга самарали тадбиқ этилаётган, экологик самарадорлик ва маркировкани сертификатлашнинг ихтиёрий усули ҳисобланиб, ҳозирги кунда етакчи давлатлардан Германиянинг Федерациясининг “Мовий фаришта” маркировкасини ўрганиш биз учун ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулотларнинг экомаркировкаларни ўзаро тан олинишига, экспортни янада жонлантиришга имкон беради.