Жорий йилнинг 19 октябр куни  “Давэкосертификат”ДУКда 21-октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган“Буюк давлат тили боқийдир” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.  
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан  бўлиб ўтган тадбир “Буюк давлат тили боқийдир” шиори остида ташкиллаштирилди. Тадбирда “Давэкосертификат”ДУК барча ходимлари иштирок этишди. Тадбирни “Давэкосертификат”ДУК директори Т.П.Айтмуратов ўзининг кириш сўзи билан очар экан, Мамлакатимиз тараққиётининг бугунги янги босқичи – миллий юксалиш даври талабларидан келиб чиқиб, она тилимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида, ҳамда ўзбек тилига нисбатан ҳурмат, эҳтиром, энг муҳими ғурур ва ифтихор туйғусини айнан 21 октябрь куни арафасида эмас ҳар куни, ҳар бир инсон ўз оиласи даврасида фарзандлари онгига сингдирмоғи кераклиги тўғрисида тўхталиб ўтди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда  сўзга чиққан  ходимлар, ўзбек тилимизнинг бой тарихи ва унинг ҳаётимиздаги  аҳамияти хусусида ўз фикр мулоҳазаларини баён этишди. Айтиш мумкинки, тадбир якунида иштирокчиларга намойиш этилган ўзбек тилимизни мадҳ этувчи видеоролик барчада катта қизиқиш уйғотди.