Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Давлат экологик сертификатлаштириш
ва стандартлаштириш Маркази” ДУКнинг

2020 йил I-чорак мобайнидаги фаолияти тўғрисидаги якуний

 

ҲИСОБОТ

 

“Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда – “Давэкосертификат” ДУК) томонидан 2020 йил I – чорак мобайнида қуйидаги ишларни амалга оширилди.

2020 йил мобайнида жами 1473 та экологик сертификат расмийлаштириш режалаштирилиб, амалда 1184 та экологик сертификатлар расмийлаштирилди ҳамда тасдиқланган прогноз кўрсаткичи 80 фоизга бажарилди. (Ўтган 2019 йил I-чорак мобайнида эса 1254 та экологик сертификат расмийлаштирилиб, ўтган йилга нисбатан 94% га бажарилди).

Шулардан, 902 та мажбурий экологик сертификат (739 та экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни олиб кириш, 47 та экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни олиб чиқиш, 100 та янги автотранспорт воситалари ва 16 та автотранспорт воситаларининг сертификатлаштиришга тушмаслиги бўйича хулосалар берилди)

 282 та ихтиёрий экологик  сертификатга тўғри келади (82 та ишлаб чиқариш технологик жараёнлари, 30 та кўрсатилаётган хизматлар, 140 та технологик жараёнлардан ҳосил бўлган чиқиндилар, 30 та технологик жараёнларни инспекцион назорати), ҳамда 169 та синов лабораториясини таҳлил натижалари бўйича баённома расмийлаштирилди.

Ўз навбатида Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсири оқибатида, шу жумладан инсонларнинг ҳаракатланишига чекловлар киритиш ва корхоналар фаолиятини тўхтатиш орқали мисли кўрилмаган чоралар кўрилмоқда.

Ушбу холат туфайли, марказ ва унинг вилоят филиаллари тарафидан белгиланган чораклик кўрсаткичлари таъсири хам назарда тўтилмоқда.

Шунингдек, Вилоят филиалларини экологик сертификатлаштиришга жалб қилинишини танқидий ўрганиб чиқадиган бўлсак, Андижон вилояти 105 тадан 69 та (66 %), Жиззах вилояти 33 та режа шундан 16 та (48%), Навоий режа 75 дона 20 та объект (27 %), Сырдарё 33 режа шундан 12 та (36 %), Фарғона вилояти режа 99 та шундан 57 таси (57.5%) бажарилишига эришилган.

“Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси тизимини янада такомиллаштириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилди:

Шулардан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 435-сон “Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 11 феврал куни Экологик маркировкалаш органини аккредитациядан ўтказиш мақсадида тегишли хужжатларни “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги “Аккердитация маркази” ДУКга тақдим қилинди.

Жорий йилнинг 19-26 январь кунлари Марказ ходимларидан иборат 2 та мутахассис, ушбу қарор ижроси юзасидан Туркия давлатининг Турк стандартлар институтининг кимё лабораториясини ўрганиб келди.

Халқаро тажрибалар асосида, Марказда кимё лабораториясини ташкил қилиш мақсадида асбоб ускуналар руйхати, мебел жиҳозлари, моддий техника базаси, талаб этиладиган маблағ шакиллантирилди.

Шунингдек, ДУК томонидан жорий йилда соҳага оид 2 та Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди ҳамда 1 та қарор лойиҳа Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Хусусан,

– Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ–4059-сон “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилнинг 18 февралдаги “Экологик хавфсизлик тўғрисида”ги 95-сон қарори билан умумий техник регламент;

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 95-сон қарор ижроси таъминлаш мақсадида, Давлат экология қўмитаси раиснинг 2020 йил 21 февралдаги 55-сон буйруғи, шунингдек қарорни амалга оширишда Назорат режа жадвали ишлаб чиқилиб, жорий йил 29 февраль куни Бош вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланди. (2020 йил 02 мартдаги 05/1-4558-сон).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрда “2030 йилгача бўлган даврда “Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5863-сон фармонининг 10 бандига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги “Ғилдиракли янги транспорт воситаларини экологик сертификатлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 50-сон қарори қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 50-сон қарор ижроси таъминлаш мақсадида, Давлат экология қўмитаси раиснинг 2020 йил 6 февралдаги 34-сон буйруғи чиқарилди.

Бундан ташқари, Базель конвенциясига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг “Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни унинг ҳудудидан олиб чиқишни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойихаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Шунингдек, ПФ-5863-сон фармоннинг 12-бандига асосан “Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази” ДУК негизида ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифасини аниқлаш бўйича замонавий лаборатория комплексини ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов томонидан 2019 йил 6 декабрда Чора-тадбирлар режаси тасдиқланган эди.

Мазкур Чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Ўзавтосаноат” АЖ, “Ўзстандарт” агентлиги вакилларидан иборат идоралараро Ишчи гуруҳи тузилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Жумладан, зарур бўлган замонавий асбоб ускуналар ва уларни харид қилиш шартлари аниқланди, “Давэкосертификат” ДУК томонидан лаборатория ташкил этиш бўйича Австралиянинг “АVL” ва Чехиянинг “EXPORTA” компанияларининг шу йўналишдаги фаолиятлари ўрганилди.

Ушбу компаниялар ускуналарини харид қилиш учун 10-13 млн. евро талаб этилиши ўрганилди. Ҳозирда ускуналарни харид қилиш юзасидан энг мақбул бўлган молиялаштириш манбаини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Халқаро ИСО 14001 экологик менеджмент тизимини ташкил қилиш мақсадида, Давлат экология қўмитаси раисининг 2019 йил 30 декабрдаги 499-сон буйруқ билан Марказ тизимида экологик менеджмент бўйича орган белгиланди. Шу билан бирга, ИСО 14000 сериясига тааллуқли 12 та стандарт давлат стандартига айлантирилган бўлса, 2020 йилда 2 та ИСО стандартлари асосида давлат стандартлари қабул қилинди. (O’zDSt/IEC 17021-1,  O’zDSt/IEC 17021-2).

“Давэкосертификат” ДУК ўз фаолиятини тадбиркорларни кўллаб қувватлаш, ортиқча вақт сарфланишини олдини олиш ва қоғозбозликни қисқартириш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг “Ягона дарча” БАТ аҳборот тизими орқали “онлайн” экологик сертификатлаштириш ишларини амалга ошириб келмоқда. Шу кунга қадар, ушбу тизим орқали 829 та ариза келиб тушган бўлиб, шундан 804 та экологик сертификат расмийлаштирилди.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган “2018 – 2020 йиллар мобайнида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси идораларини моддий-техник таъминлаш “Йўл харитаси”нинг 2-бандига мувофиқ:

2020 йил давомида 6 та замонавий компьютерлар ва 8 та кўп функцияли принтерлар сотиб олинди.

Бугинги кунда амалга оширилаётган ишлар юзасидан, электрон рақамлаштириш тизимини ривожлантириш мақсадида, Марказнинг ecosert.uz электрон базаси ва ecosertif.uz сайти яратилди.

2. Давлат экология қўмитаси раисининг 2020 йил 17 февралдаги 51- ХДФУ-сон билан тасдиқланган қўмитанинг 2020 йил I биринчи ярим йиллик иш режасининг бажарилиши юзасидан қўийидаги ишлар амалга оширилди.

Жумладан,

86 банд ижроси буйича, “Давэкосертификат” ДУК ва унинг ҳудудий филиаллар томонидан бугинги кунга қадар 1086 та объект жалб қилиниб, 804 таси мажбурий республика ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш экологик ҳавфли маҳсулот ва чиқиндилар, Республика худудидаги корхоналарининг ишлаб чиқариш технологик жараёнлари 77 та, хизматлар 27 та ва технологик жараёнларда ҳосил бўладиган чиқиндилар 139 та объектлар жалб қилиниб, экологик сертификат расмийлаштирилди.

Шу билан бирга 87 бандига мувофиқ, Мазкур Чора-тадбир ижросини амалга ошириш мақсадида, Давлат экология қўмитаси раисининг 2019 йил 30 декабрдаги 499-сон буйруғи қабул қилинди.

Ушбу буйруқ билан Идоралараро ишчи гуруҳи ташкил қилинди ва синов лабораториясидан штат бирлигида вакант ўрин ташкил этилди.

Мазкур Чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Ўзавтосаноат” АЖ, “Ўзстандарт” агентлиги вакилларидан иборат идоралараро Ишчи гуруҳи тузилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Жумладан, зарур бўлган замонавий асбоб ускуналар ва уларни харид қилиш шартлари аниқланди, “Давэкосертификат” ДУК томонидан лаборатория ташкил этиш бўйича Австралиянинг “АVL” ва Чехиянинг “EXPORTA” компанияларининг шу йўналишдаги фаолиятлари ўрганилди.

Ушбу компаниялар ускуналарини харид қилиш учун 10-13 млн. евро талаб этилиши ўрганилди. Ҳозирда ускуналарни харид қилиш юзасидан энг мақбул бўлган молиялаштириш манбаини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, бугинги кунга қадар, молиялаштириш манбасини аниқлаш мақсадида, паспорт лойиҳаси русс ва инглиз тилида ишлаб чиқилиб, чет давлатлардан манба аниқланиши учун Халқаро хамкорлик бўлимига тақдим қилинди.

 Ҳозирги кунда, Давлат экология қўмитаси “Ўзавтосаноат” АЖ ва “Узстандарт” агентлиги билан хамкорликда замонавий лаборатория комплексларини ташкил этиш юзасидан иш олиб борилмоқда.

104 бандига мувофиқ, “Давэкосертификат” ДУК томонидан Давлат божхона қўмитасининг “Ягона дарча” БАТ аҳборот тизими орқали “онлайн” экологик сертификатлаштириш ишларини амалга ошириб келмоқда.
Шу кунга қадар, ушбу тизим орқали 829 та ариза келиб тушган бўлиб, шундан 804 та экологик сертификат расмийлаштирилди.

105, 106 бандларига бўйича, Ҳозирги кунда Акт ва Медия маркази томонидан Қўмита тизимида бериладиган барча рухсат этувчи ҳужжатлар электрон базасини шакиллантириб бориш, экологик назорат ўтказиш ва мувофиқликни баҳолаш имконини берадиган алоҳида хавф-хатарларни таҳлил қилиш тизимини жорий этиш бўйича автоматлаштирилган электрон тизим ишлаб чиқилмоқда.

Мазкур тизим орқали фуқаролардан (тадбиркорлик субъекталридан) аризалар қабул қилинганлиги ва кўриб чиқиш жарёнини кузатиш имкони пайдо бўлади ва бу ҳақида уларнинг мобил телефонларига смс хабарнома ҳам келади. Шу билан бирга Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда «Ягона дарча» божхона ахборот тизими билан интеграция қилинади. Ушу тизимни жорий йил июнь ойида ишга тушириш режалаштирилган.

108 бандига асосан, “Давэкосертификат” ДУК томонидан жамоатчилик ва тадбиркорлик субъектлари маълумот олиш учун фойдаланишда қўлайлик яратиш мақсадида очиқ маълумотлар яъни расмийлаштирилган экологик сертифитлар руйхати Қўмитанинг веб сайтига жойлаштириб қуйиш учун Мультимедия марказига доимий равишда тақдим этиб борилади.

119 банди юзасидан, “Давэкосертификат” ДУК ва унинг филиаллари ходимларининг ИСО 14001 халқаро экологик менеджменти тизими, экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш, маркировкалаш йўналишида малакасини ошириш.

“Ўзстандарт” агентлигининг Стандартлар институти билан экологик сертификатлаштириш, экологик маркировкалаш, стандартлаштириш соҳасида ҳамкорликда ишларни ташкил этиш бўйича Келишув имзоланди.

Шу билан бирга, 2019 йил август-сентябрда Стандартизация илмий-текшириш институтида 20 нафар мутахассислар экологик сертификатлаштириш, маркировкалаш ва экологик менеджмент тизими бўйича базавий таълим олди.

2020 йил феврал ойида Экологик менеджмент тизими бўйича 20 та мутахассис персонал хужжатларига эга бўлди.

153 бандига мувофиқ, Бугинги кунда амалга оширилаётган ишлар юзасидан, электрон рақамлаштириш тизимини ривожлантириш мақсадида, Марказнинг ecosert.uz электрон базаси ва ecosertif.uz сайти яратилди. Ушбу сайтда Марказ тизими ҳақида тўлиқ маълумот ва амалга оширилаётган ишлар туғрисида маълумотлар шакиллантирилмоқда.

162 бандига асосан, Экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича халқаро тажриба ўрганилиб чиқилди. Жумладан, МДХ, Евроиттифоқи давлатлари, Ғарбий ва шарқий Европа давлатлари. Бутунжаҳон экологик сертификатлаштириш тизимилари ўрганилди шўлардан LEED Leadership in Energy and Environmental design), Америка қўшма штатлари, BREEAM (Building Research Establishment Environmental Assessment Method), Буюкбритания, DGNB (Deutsche Gesellschaft fuer nachhaltiges Bauen), Германия давлати ва бошқалар.   

Шу билан бирга, жахон тажрибасидан келиб чиқиб, хозирги кунда миллий норматив ҳуқуқий база ўрганилиб чиқилмоқда.

Бугунги кунга қадар, ДУК тизимида ҳалқаро ИСО 14001 экологик менеджмент тизимини ташкил қилиш мақсадида, Давлат экология қўмитаси раисининг 2019 йил 30 декабрдаги 499-сон буйруқ билан Марказ тизимида экологик менеджмент бўйича орган ташкил қилинди. Шу билан бирга, ИСО 14000 сериясига тааллуқли 12 та стандарт давлат стандартига айлантирилган бўлса, 2020 йилда 2 та ИСО стандартлари асосида давлат стандартлари қабул қилинди. (O’zDSt/IEC 17021-1,  O’zDSt/IEC 17021-2).

 Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрда “2030 йилгача бўлган даврда “Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5863-сон фармонининг 10 бандига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги “Ғилдиракли янги транспорт воситаларини экологик сертификатлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 50-сон қарори қабул қилинди.

173 банд ижроси бўйича, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган “2018 – 2020 йиллар мобайнида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси идораларини моддий-техник таъминлаш “Йўл харитаси”нинг 2-бандига мувофиқ:

2020 йил давомида 6 та замонавий компьютерлар ва 8 та кўп функцияли принтерлар сотиб олинди.

202 бандига кўра, Давлат экология қўмитаси раисининг 2020 йил 5 мартдаги 64/1-сон буйруғига асосан “Экологик кодекс” лойиҳаси ишлаб чиқилишида ишчи гурух таркиби тасдиқланди, шунга асосан “Давэкосертификат” ДУК томонидан лойиханинг 2 боб, Экологик сертификатлаштириш, Техник жиҳатдан тартибга солиниши бўйича амалиётда фойдаланилаётган норматив-хужжатлар ва ҳалқаро тажрибадан келиб чиқиб, (Казакистан, Кирғизстон, Татаристон ва Башкурдистон) 2-Бобни умумлаштирувич Эконазорат инспекцияси Маъмурий амалиёт ва ходимларни баҳолаш бўлими бошлиғи Ф. Қувватовга тегишли таклифлар тақдим қилинди.

204 банд ижроси юзасидан, Базель конвенциясига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг “Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни унинг ҳудудидан олиб чиқишни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойихаси 2019 йил 15 октябрь куни 01-01/11-1296-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Ҳозирги кунда, ушбу қарор лойиха Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти томонидан тегишли котибиятлар, Бош вазир ўринбосарлари, Президент Администрация томонидан тегишли ҳулосалар олинганлиги ва Бош вазирга киритишга тайёрлаб қўйлганлигини маълум қилди.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича  Харакатлар стратегиясини “Илм, марифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Қўмита раисининг 2020 йил 12 мартдаги 72-сон бўйруғи қабул қилинган.

Шу буйруқнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Давэкосертификат” ДУК томонидан амалга оширилган ишлар қўйидагилар:

117 банд ижроси бўйича,  Халқаро иқтисодий интеграция жараёнида техник жихатдан тартибга солиш миллий тизимини халқаро нормалар билан уйғунлаштириш вазифаси белгиланган.

Ҳозирги кунда, “Давэкосертификат” ДУК ва Мониторинг бошқармаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ–4059-сон “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2020 йилнинг 18 февралдаги “Экологик хавфсизлик тўғрисида”ги 95-сон қарори билан умумий техник регламент қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 95-сон қарор ижроси таъминлаш мақсадида, Давлат экология қўмитаси раиснинг 2020 йил 21 февралдаги 55-сон буйруғи, шунингдек қарорни амалга оширишда Назорат режа жадвали ишлаб чиқилиб, жорий йил 29 февраль куни Бош вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланди. (2020 йил 02 мартдаги 05/1-4558-сон).

Ушбу Қарорнинг ва Назорат режасининг 2-бандини бажариш мақсадида, Қўмита тизимидаги Стандартлаштириш бўйича Техник қўмита аъзоларига техник жихатдан тартибга солиш соҳасида ўз фаолиятидан келиб чиқиб, илгари қабул қилинган норматив-хужжатлар рўйхатини шакиллантириш юзасидан Қўмита раисининг жорий йил 18 март кунидаги 01-01/11-26-сон топшириғи берилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Қўрилиш, Соғлиқни сақлаш, Мудофаа вазириликларикларига Қўмита раисининг 2020 йил 25 март кунидаги 01-01/11-451-сон хати юборилди.

Бундан ташқари, халқаро нормалар билан уйғунлаштириш юзасидан 2020 йилда 2 та ИСО стандартлари асосида давлат стандартлари қабул қилинди. (O’zDSt/IEC 17021-1 Мувофиқликни баҳолаш. Менеджмент тизимининг аудитини ва сертификатлашини ўтказувчи органларга қўйилган талаблар,  O’zDSt/IEC 17021-2 “Мувофиқликни баҳолаш. Менеджмент тизимларини аудитловчи ва сертификатлаштирувчи органларга талаблар.2 қисм Экологик менеджмент тизимларини аудитлаш ва сертификатлаштириш учун ваколатлиликка талаблар).

212 банд ижроси, Давлат экология қўмитаси раисининг 2020 йил 5 мартдаги 64/1-сон буйруғига асосан “Экологик кодекс” лойиҳаси ишлаб чиқилишида ишчи гурух таркиби тасдиқланди, шунга асосан “Давэкосертификат” ДУК томонидан лойиханинг 2 боб, Экологик сертификатлаштириш, Техник жиҳатдан тартибга солиниши бўйича амалиётда фойдаланилаётган норматив-хужжатлар ва ҳалқаро тажрибадан келиб чиқиб (Казакистан, Кирғизстон, Татаристон ва Башкурдистон), 2-Бобни умумлаштирувич Эконазорат инспекцияси Маъмурий амалиёт ва ходимларни баҳолаш бўлими бошлиғи Ф. Қувватовга тегишли таклифлар тақдим қилинди.

4. Қўмитанинг 2020 йил 24 февралдаги 62-ХДФУ-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаатномасидан хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20-21 январдаги Олий Мажлис палаталарига маърузаларидан келиб чиқиб ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режасининг бажарилиши туғрисидаги маълумотлар.

Буйруқ билан тасдиқланган Назорат режасининг 107 банд ижроси бўйича “Экологик кодекс” лойиҳаси ишлаб чиқилишида “Давэкосертификат” ДУК томонидан лойиханинг 2 боб, Экологик сертификатлаштириш, Техник жиҳатдан тартибга солиниши бўйича амалиётда фойдаланилаётган норматив-хужжатлар ва ҳалқаро тажрибадан келиб чиқиб (Казакистан, Кирғизстон, Татаристон ва Башкурдистон), 2-Бобни умумлаштирувич Эконазорат инспекцияси Маъмурий амалиёт ва ходимларни баҳолаш бўлими бошлиғи Ф. Қувватовга тегишли таклифлар тақдим қилинди.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-5863-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Қўмитанинг 2019 йил 11 ноябрь 435-сон буйруғи қабул қилинган бўлиб, ҳамда фармонни амалга ошириш юзасидан Бош вазир биринчи ўринбосари томонидан 2019 йил 25 ноябрда тасдиқланган Режанинг 2019 йил ноябр, декабр ва 2020 йил I чорак учун белгиланган вазифа ва топшириқлар ижроси бўийча қўйидагиларни маълум қилади:

10 бандига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги “Ғилдиракли янги транспорт воситаларини экологик сертификатлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 50-сон қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан, 2022 йил 1 январдан бошлаб заҳарлилик даражаси «Евро-4» экологик тоифа талабларига мос келмайдиган газ, бензин ва дизел двигателлари билан жиҳозланган «М» ва «N» тоифаларидаги ғилдиракли транспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни сотиш мақсадида «вақтинча олиб кириш» ва «эркин муомала (импорт) учун чиқариш» божхона режимига жойлаштириш ман этилиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 50-сон қарор ижроси таъминлаш мақсадида, Давлат экология қўмитаси раиснинг 2020 йил 6 февралдаги 34-сон буйруғи чиқарилди.

12 бандининг б) бандостига мувофиқ,  “Ўзстандарт” агентлиги, “Ўзавтосаноат” АЖ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги “Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази” ДУК негизида ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифасини аниқлаш бўйича замонавий лаборатория комплексини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш  юклатилган.

Юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида, Давлат экология қўмитаси томонидан “Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази” ДУК негизида ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифасини аниқлаш бўйича замонавий лаборатория комплексини ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар Режаси 2019 йилнинг 6 декабрь куни Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматов томонидан тасдиқланди. (2019 йил 09 декабрдаги №05/1-3553).

Буйруқнинг 2 иловасига мувофиқ, “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш юзасидан Чора-тадбирлар дастури бўйича маълумотлар:

24 банди ижроси, Экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича халқаро тажриба ўрганилиб чиқилди. Жумладан, МДХ, Евроиттифоқи давлатлари, Ғарбий
ва шарқий Европа давлатлари. Бутунжаҳон экологик сертификатлаштириш тизимилари ўрганилди шўлардан LEED Leadership in Energy and Environmental design), Америка қўшма штатлари, BREEAM (Building Research Establishment Environmental Assessment Method), Буюкбритания, DGNB (Deutsche Gesellschaft fuer nachhaltiges Bauen), Германия давлати
ва бошқалар.   

Шу билан бирга, жахон тажрибасидан келиб чиқиб, хозирги кунда миллий норматив ҳуқуқий база ўрганилиб чиқилмоқда.

Бугунги кунга қадар, ДУК тизимида ҳалқаро ИСО 14001 экологик менеджмент тизимини ташкил қилиш мақсадида, Давлат экология қўмитаси раисининг 2019 йил 30 декабрдаги 499-сон буйруқ билан Марказ тизимида экологик менеджмент бўйича орган ташкил қилинди. Шу билан бирга, ИСО 14000 сериясига тааллуқли 12 та стандарт давлат стандартига айлантирилган бўлса, 2020 йилда 2 та ИСО стандартлари асосида давлат стандартлари қабул қилинди. (O’zDSt/IEC 17021-1,  O’zDSt/IEC 17021-2).

 Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрда “2030 йилгача бўлган даврда “Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5863-сон фармонининг 10 бандига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги “Ғилдиракли янги транспорт воситаларини экологик сертификатлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 50-сон қарори қабул қилинди.